Ассалому алайкум! Савол (мисол учун ном қўшиб кетаман персонаж сифатида) демак савол Али дейлик ўзини ёмон гунохини Валини олдида қилса Вали хам ўша ишни қилса Али хам гунохкор бўладими? Тўғрисини айтсам мен бир ярим йил олдин ўйинга тушар эдим Майкл Джексонни ўйнига фанати эдим. У ўйинларида жуда ғалати ишлар қилади, христианлар дуо қиладигонга ўхшашлар хам қиларди. Хуллас менга бир кичкина танишим ўйинга тушиб беринг деди (бир ярим йил аввал бўлган). Кейин мен ўйинга тушиб берганман, кейин 3-4 кундан кейин кичкина танишим мен хам ўрганиб олдим деб ўйинга тушиб (боя айтиб ўтганимдек христианлар дуо қиладигонга ўхшаш) ишни қилган. Ўша куни роса афсусланганман, бошимга гунох орттирволмадиммикин деб. Ўша пайтлари билмардим ўйинга тушишдаги холат қаттиқ гунохлигини, кейинчалик билганимдан кейин росса афсусландим, тавба қилдим. Кейин ўша кичкина танишимдан хавотир олишни бошладим. Уни тўғриси жуда кам учратадигон вазият бўлиб қолди. Бир куни уни кўриб калима айттириб қўйишни истадим ва кўрдим хам унга калима айтишга ундадим у эса хазиллашяпти деб ўйлаб (жуда ўжар бола 12 яшар) хаа қўйсесчи деди мен мажбурлолмадим. Хозиргача пушаймондаман, ўша ишга. Хозирги пайтда у болани кўрмаяпман кўрмасам хам керак. Уни қилган иши учун у ёки мен гунохкор бўлиб қолмайманми, иймонимга путур етмайдими? Ўша ишимдан росса афсусдаман.
– Ва алайкум ассалом! Гуноҳлиги аниқ бунга шак-шубҳа йўқ. Ўргатган болангизга ҳам уқтириб қўйинг. Қайтиб қилмасин. Чиндан тавба қилинса Аллоҳ таоло кечиришини ваъда қилган. Валлоҳу аълам!