Ва алайкум ассалом! Мўжиза деб Пайғамбар алайҳимуссаломлардан одатдан ташқари содир бўладиган ишларга айтилади. Ўша ишлар пайғамбарлардан бошқа валийлардан содир бўлса каромат дейилади. Фосиқ ва фожирлардан содир бўлса истидрож(ғурурга кетказиб, аста-аста дўзахнинг энг тубига жойлаштирувчи) дейилади. Аллоҳ тарафидан содир бўладиган ҳар бир ишни Аллоҳ қудратининг карашмаси дейилади. Сиз айтган ҳолатларнинг аксариятида кейинроқ нотуғрилиги маълум бўлиб қолади. Шунинг учун бу нарсаларга боғланмаслик керак. Валлоҳу аълам!