Ассалому алайкум! Устоз инсон бошқа одамлардан ёшликда олган кичик миқдордаги қарзлари бўлсаю у пайтлар бунга парво қилмай кимлардан олгани эсдан чиқса у ўша эгасининг номидан деб қанчадир миқдорда эҳсон қилса ўша қарзларидан қутуладими?
– Ва алайкум ассалом! Қутилиши умид қилинади. Иложи борича эгасини топишга ҳаракат қилиш керак. Валлоҳу аълам!