Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғусл ва таҳорат

18:49 / 24.04.2018 | Akrom. M | 3785
Ассалому алайкум! Бир дўстимдан эшитганим ғуслдан сўнг таҳорат қилиш ҳам керак экан. Яна бир савол ғусл вожиб бўлмаган ҳолатда ҳам ғусл билан намоз ўқиса бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Бу жуда оддий нарса. Ғуслда таҳоратда ювиладиган аъзоларни ортиғи билан ювилган ҳисобланади. Ғусл мобайнида таҳорат синмаса қайта таҳорат олишга асло ҳожат йўқ. Ғуслни салқинлаш учун қилинадими, жанобатдан покланиш учун қилинадими, ҳайз ва нифосдан покланиш учун қилинадими фарқи йўқ. Худди шунингдек чўмилишга борган инсон сувга шўнғиши билан ҳам таҳорат аъло даражада қилинган бўлади. Шу ерда бир нарсага аҳамият бериш керак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ғусл тартибини таълим берганларида ғуслни таҳоратда ювиладиган аъзоларини ювиб олишдан бошлашни айтганлар. Чунки бирдан сувга шўнғишдан кўра таҳоратда ювиладиган аъзоларни ювиб, ҳатто оёқларни ҳам ювиб кейин шўнғишда инсон саломатлигига катта фойдалар бор. Қолаверса бу суннат амали бўлиб уни тарк қилиш ёки таркига одатланиш макруҳи таҳримий бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat