Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таямум қилиб намоз ўқисам бўладими?

17:29 / 30.11.2021 | . | 1165

Ассалом-у алайкум! 1. Менда кўп йиллардан бери қаттиқ шамоллаш касаллиги бор. Қадайдир суюқлик келади таҳоратим бузилади. Базан 1 таҳорат билан 2 та намозниям ўқиёламан базан 1 тасигаям улгурмайман. Таҳорат олиб уйга киргунимча бузилган бўлади. Базида намоз ўқиятганимда таҳоратим кетгандай туюлади тугатиб қарасам кетмаган базида кетган бўлади. Бу ҳолатда намоздан кейин таҳоратим кетганини билиб қолсам намозимни қайта ўқийманми? Намоз ўқиятганда таҳоратим кетгандай бўлса намозни тўхтатишим керакми? 2. Мен Университетда ўқийман. У жойда намоз ўқишга қаршилик йўқ лекин таҳорат олишга шароит йўқ. Бир икки марта хожатхонада таҳорат қилдим лекин негадир кўнглим бўлмади. Тоза эмас. Ҳожатхонадан чиқиб қилай десам камера бор ҳижобимни ечолмайман. Ҳам қиш кунлари совуқ. Иссиқ сув топиш ҳам қийин. Таямум қилиб намоз ўқисам бўладими? Ёки ҳожатхонадаги тахоратим ҳам қабул бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Шубҳа туфайли намозни бузмайсиз. Агар таҳорат бузилган бўлса қайтадан ўқийсиз.

2). Баданга намозни ман қиладиган миқдорда нажосат тегмаган бўлса зарари йўқ. Сизнинг ҳолатингизда таяммумга рухсат йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat