Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бенамоз кофирми

14:03 / 11.07.2020 | 2447

Ассалому алайкум! 1. Мен Хайруло Хамидовни бир марузасига ўйланаман, бир унда айтган (Мухаммад С А В айтганла биз ва уларнинг ўртасидаг ахд намоздур, кимки уни тарк этса аниқки кофир бўлипти). Бу дегани бенамоз одам шундай ўтиб кетса абадий дўзахда қоладими?

2. Мен намозни қўлдан кеганича қолдирмай ўқийман, лекин афсуски базида шахватим кеганда шайтонга бойсиниб қўйаман (лекин аёлар билан зино қилмаганман) кегин эса Худодан кечирим сўраб гунохим бадалига қўшимча намоз ўқийман. Мени намозларим дурустми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳадисни зоҳирий маъноси шу. Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳ ҳадисни зоҳирига ҳукм қилганлар. Аммо жумҳур уламолар “Намозни тарк қилиш гуноҳи кабира. Бу ҳам бошқа гуноҳи кабиралар каби қўл урилганда у билан инсон кофир бўлмайди” деганлар. Аммо динни устуни бўлгани учун ўқимаган одам ўша устунни йиқитишга ҳаракат бўлган бўлиб қолади деганлар. 

2). Кейинги намозга Аллоҳ тавфиқ бергани аввалги намозни қабул бўлган белгисидир. Ҳаммада ҳам қайсидир бир гуноҳ бор. Ўша гуноҳни деб Аллоҳни раҳматидан ноумид бўлмаслик керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat