- Ва алайкум ассалом! Васваса эмас. Инсон Аллоҳнинг фарзларини адо қилмай юргани учун нафас олиб турганига шукур қилиши керак. Чунки бундай инсон ҳар томонлама шайтоннинг қўлида бўлади. Шайтон уни хоҳлаган куйига солади. Бунинг оддий ечими таҳорат қилиб беш вақт намоз ўқиш, жамоатда ўқиладиган бўлса катта жамоатга ёғиладиган раҳматнинг нури ўзи шифо бўлади. Ётишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўқиган суннат дуоларини ўқиб турса ҳеч қандай зарар қилмайди. Дунёда шайтоннинг дўсти бўлган кишиларга охиратда ҳам дўст бўлиб қолишлари хавфи бор. Валлоҳу аълам!