Ассалому алайкум! 9-синф Жаҳон тарихида 33-мавзу 119-бет, Маҳдий (арабча Аллоҳ томонидан тўғри йўлга етакловчи) - Исломда охирзамон бўлганида келиб, ерда адолат ўрнатади, деб ишонилувчи пайғамбар деб ёзилган экан. Билишимча Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи вассалам хотамул-анбиё деб таърифланганлар. Маҳдийни пайғамбар дейиш исломда йўқку. Ёш авлод нотўғри маълумот олмоқда.
– Ва алайкум ассалом! У тарих китобини ёзганлар туҳмат қилишибди. Шундай хато деб билган жойларни тўплаб берсангизлар биз мақола қилиб керакли жойларга топширамиз. Валлоҳу аълам!