Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шерикчиликдаги тижорат

22:30 / 02.07.2020 | M | 1361

Ассалому алайкум! Мен ва опам 50/50 шерикчиликда дўкон очганмиз. Иш бошлашдан олдин иккаламиз ҳам тенг миқдорда пул ўртага ташлаб иш бошладик. Опамни ўзини бошқа дўкони бор, у у ерда савдо қилади. Дўконда эса кун буйи мен савдо қиламан. Фойда тенг иккига бўлинади, масалан мен 100минг олсам, опам ҳам 100минг олади. Лекин опам дўконда савдо қилмайди, меҳнатини қилмайди, товарни ҳам бошқа шаҳарга бориб ёлғиз ўзим олиб келаман. Мен уша фойдани тенг булишганимиздан ташқари ишлаганим учун ҳақ олмайман, текинга ишлайман деса ҳам булади. Хуллас, фойдани тенг буляпмиз, аммо опам фақат бошда тенг пул ташлаган меҳнатсиз фойда оляпти, мен ҳамма меҳнатни қилиб ушанча фойда оляпман. 1)Шунда опам олаётган пуллар ҳалол бўладими? 

2). Фойдани қандай тақсимласак иккимиз тенг бўламиз? Иккимиз учун ҳам олганимиз ҳалол бўлади, бир биримизни хаққимизни емаймиз?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳалол. 

2). Тенг тақсимлашингиз нотўғри. Бир фоиз бўлса ҳам озроқ олиши керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat