Ассалому алайкум! Аёлим яқинда намоз ўқишни ташлаб қўйди, фақат бомдод ва асрни ўқияпти, сабаби қорнида етти ойлик ҳомиласи бор, саждага борган вақтда ҳомила тиқилиб оғриқ бераётган эмиш.
– Ва алайкум ассалом! Роса саждага муҳтож вақтида намозни тарк қилибдида. Аёл туғадиган ҳолатда ўлим билан ҳаёт чегарасида бўлади. бу вақтда Аллоҳнинг мададидан бошқа ҳеч нарса ёрдам беролмайди. Бир кунда беш маҳал лаънатга учраб яна Аллоҳни раҳматини умид қилиш бу аҳмоқлик. Саждага борса зарар қилса стулга ўтириб ишора қилиб ҳам сажда қилса бўлади. Намозларини тезда бошласин. Валлоҳу аълам!