Шайх Хазратлари,биз Россия давлатида ишлаймиз.биз турган жойда кеч соат 12 да хуфтон ва икки соатдан кейин бомдод намози,кун буйи ишлаб иккигача кутишга кийналиб коляпмиз,ухлаб турайлик десак тамоман ухлаб коляпмиз,шунинг учун мусофир булганимиз сабаб эрталаб туриб укиб олсак рухсат борми шуни айтсангиз.Жавобингиз учун олдиндан рахмат,Оллох ажрини берсин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Рухсат йўқ. Имкони борича вақтида ўқишга ҳаракат қилинглар. Ихтиёрдан ташқари ухлаб қолганда қазоси ўқилади.