Ассалому алайкум! Аллоҳга шукур бугун шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф масжидлари муборак рамазон ойида ҳаммамиз кўз ўнгимизда очилди ва биринчи таровеҳ намозлари ўқилди. Аллоҳ насиб қилиб барча жараёнлар жонли эфирда (онлине) бутун дунёга узатилди. Сизларнинг ҳам қилаётган эзгу ишларингизни аллоҳ барака берсин. Ҳозирда чет элда Хитойда ўқийман. Бу ерда рамазон ойи таровеҳ намозларига чиқишнинг имкони бўлмаяпти. Бугун фасебоокда жонли узатилаётган таровеҳ намозини томоша қилдим ва шу жонли узатилаётган таровеҳда имомга иқтидо қилса бўладими йўқми?