- Ва алайкум ассалом! Бу борада турли маънода бир неча ҳадислар келган. Баъзилари масалан Саҳиҳул Бухорийда келган ҳадисда балоғатга етмай вафот топган болаларнинг руҳлари Иброҳим алайҳиссаломнинг атрофларида бўлишилари айтилган. Оиша онамиздан ривоят қилинган ҳадисда эса уларнинг ҳоли Аллоҳ таолога аёнлиги зикр қилинган. Шунга асосан уламолар қатъий бир қарорга келмаганлар. Валлоҳу аълам!