Ассалому алайкум! Мен чет элда ўқувчиман дарсдан бўш пайтимда ишлашга ўзимни ўзим молиявий томондан қоплашга ҳаракат қиламан. Бу ерда моделлик иши, яни кийимларни кийиб реклама қилиш ривожланган ва бу ишга талаб катта. Мусулмон кишига моделлик қилиш жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Ношаръий кийим бўлмаса бўлди. Валлоҳу аълам!