Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Машинани насияга сотиш

15:12 / 21.05.2023 | Orifjon | 540

Ассалому алайкум! 1. Қўлимда 3 сўм пул бор. Машина 5 сўм. Сотувчига машинани олдим, мана 3 сўм қолганини кейин бераман деб насияга оловчига 6 сўмга бошидан 2 сўм олиб сотсам ва шу 2 сўмни сотувчига берсам шу савдо жоизми? 3 киши ҳам бу нарсадан хабари бўлади. 2. Насияга олган одам ҳар ой 2 сўм пул беришга келишди. Қайсидир ойда пул беролмаса, шу ой учун ижара сифатида ҳисоблаб 1 сўм олиш жоизми? бу бир сўм насияга ҳисобланган нархга ҳисобланмайди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Жоиз бўлиши учун машинани сотиб олиб, тўлиқ қабз қилиб (қўлга киритиб) сўнгра бошқа кишига сотишингиз керак.

2). Жоиз эмас. Бу “ижара” эмас, судхўрликдир. Ахир машинани сотиб бўлгансиз, у ўзганинг мулкига айланган. Ўзганинг мулкини қандай қилиб ўзига ижарага берасиз? Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat