Ассалому алайкум! Ҳозирги пайтда банк тизимида олтин қуймалар 5г 10г 15г 20г сифат даражаси 999.9 % экан яни соф тилла шунга мен ҳозирги пайтда пул қадирсизланиши туфайли валута курслари ҳам тушиши ва чиқиши сабабли даромат пулимга шу тиллани сотиб олиб қўйсам бўладими? сабаби тиллани нархи жаҳон бозорида нархлари тушмас экан маълум вақт ўтиши билан ошиши мумкин. Шунинг учун бу қуймалардан олсам бўладими? буни кейинчалик яна банкка сотишим ёки келажак фарзандларим учун мулк қилиб олиб қўйишим мумкин шунга бу тиллаларни сотиб олсам тўғрими шу ҳолат учун менда шубха уйғонмаслиги учун маълумот берсангиз деган эдим.
– Ва алайкум ассалом! Тилло ва кумушни қўлма-қўл (нақд) бўлиши шарти билан сотиб олиш ва сотиш жоиз. Валлоҳу аълам!