Ассалому алайкум! Аёл кишиман. Мактабда ўқитувчиман. Рўмол ўрайман. Ҳижобга кириш ниятим бор. Лекин мактабдаги таълим берувчи устозларга ҳижоб мумкин эмас. Доимий назоратда бўламиз. Айтинг, мен қандай йўл тутай?
– Ва алайкум ассалом! Ҳижоб деб махсус қора ёки бошқа рангли махсус тикилган кийимга маҳкам туриб олмасдан нима билан бўлса ҳам авратларингизни тўсинг. Кийимда икки шарт бўлади. Бири ичи кўринадиган даражада шаффоф бўлмаслиги иккинчиси аъзоларни бўртиб кўринадиган даражада тор бўлмаслиги. Валлоҳу аълам!