Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ҳақида

18:52 / 24.08.2020 | DIYORA | 1261

Ассалому алайкум! Мен намоз ўқишни эндигина 6 ой бўлди бошлаганимга. Шу вақт мобайнида озми кўпми ўзимни шу кунгача қилган хатоларимни тушуниб тўғирлашга уриняпман. Шу билан бирга мусулмон аёлни авратини номаҳрамларга кўрсатмаслик ҳақида ҳам. Ҳижобга киришни жуда ҳам хохлаяпман. Ёшлигимдан ишли аёл бўлиб ўзим ишлаб пул топаман деб орзу қилганман ва олий оқув юртини битказиб давлат ишига кирмоқчиман. Лекин иш жойимда рухсат берилмаса қандай йўл тутсам бўлади? Гуноҳларим жуда кўп ўйласам Аллоҳим ёнида уялиб кетаман. Намозларимни тўлиқ адо этишга ҳаракат қиламан. Лекин кўнглимдан ҳа деб худди намозларим қабул бўлмаётгандек туйилаверади. Худди хато ўқиётгандек бўлавераман ўзимни хатойимни сезмаган бўлсам ҳам. Шу сабаблими намозда хушуга эришолмаятгандекман. Бундай ўй ҳаёллардан қандай ҳалос бўлсам бўлади? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Муборак бўлсин. Сиз Аллоҳ томонига интилиб, қолганини Аллоҳнинг ўзига таваккал қилиб топширинг. Аллоҳ Ўзи тўғри йўлни кўрсатиб қўяди. Аллоҳ таоло "Мужодала" сурасида марҳамат қилади:  

 إِنَّمَا النَّجْوَى مِنَ الشَّيْطَانِ لِيَحْزُنَ الَّذِينَ آمَنُوا وَلَيْسَ بِضَارِّهِمْ شَيْئًا إِلَّا بِإِذْنِ اللَّهِ وَعَلَى اللَّهِ فَلْيَتَوَكَّلِ الْمُؤْمِنُونَ۝ 

10. Албатта, махфий суҳбат шайтондан бўлиб, иймонлилар маҳзун бўлишлари учундир ва уларга ҳеч зарар етказмас, фақат Аллоҳнинг изни мустасно. Мўминлар Аллоҳгагина таваккул қилсинлар.
Айрим муфассирлар шайтоннинг махфий суҳбати инсонга васваса қилишдир деганлар. Мақсад унинг бу ишидан мўмин ғамга ботиб, қилаётган савобли амалидан маҳрум бўлсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat