Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нима Қилай?

17:42 / 24.08.2020 | Asadbek | 1531

Ассалому алайкум! Ва Раҳматуллоҳи ва Барокатуҳ! муҳтарам устозлар ман биткоин харом эканлигини биламан аммо уйдагиларим бу иш билан шуғулланишяпти, Аллоҳ мағфират қилсинки аммо фурсат бўлгунга қадар 1 2 кун уларга ёрдам бериб қўйдим, ман харом луқма топишдан харом луқма ейишдан жуда қўрқаман Аллоҳ билгувчироқ, ҳозир эса онам отам эмас шу биткоин билан шуғулланаётган оилам аъзоси (узр айтолмайман кимлигини) ман санга буни харом эмас эканлигини исботлаб бераман, ва ҳоказо гаплар билан манга ғалати қарашлар қиляптилар, отам ҳам шу инсонни гапига қисман қўшилиб харом эмас деган фикрга келяптилар... яна манга айтаяптиларки Сан Ёутубе Дан пул ишламоқчисан бу харом эмас лекин маники харом а? деб мандан хафа бўляптилар (ёутубеда илмий мавзулар бўйича китобларни гапириб, суннатларни видео кўринишида кўрсатиб шундай видеолар қиламиз). Ҳозир ўша оиламиз аъзоси яна гап бошладилар ва мани гапимни нотўғри га чиқармоқчи бўлдилар, мас эса "Шариат қайтарган нарсадан қайтсакчи, нима ҳалол нима харом эканлигини биз ҳал қилмаймиз, Бутун оламларни яратган зот бизга нима яхши нима ёмонлигини билмайдими? бизни яратган зот бизга нима фойдалилигини биладими ёки бизми?" дедим ва "нимага шифокорлар мавзуси бўйича гап кетса уларга ўз фикримизни билдирмаймиз, нимага математиклар гапирса фикримизни билдирмаймизда, дин уламолари гап айтса унга фикр билдирамиз?" дедим шундан сўнг бироз Динни Сан манга ўргатишинг керакмас ва ҳоказо гапларни гапирдилар, тоқатим кўтармай туриб чиқиб кеттим,аммо у ерда онам ҳам бор эдилар беодоблик қилиб қўйдим деб ўйлайман, сўнг бориб қўл оғзимни чайиб хонамга ўтиб кетаётсам отам келган эканлар, ва бу гаплани отам сўрасалар отам айтдиларки бу ўзича кўп ақлли бўлиб кетган дедилар бу гапни бехосдан эшитиб қолдим... айтмоқчи манки ҳозир ман уларни бу йўлдан қайтишлари учун дуолар қиляпман аммо нима деб қайтаришни билмаяпман... ҳозир нима қилсам бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Дунё уламоларининг кўпи биткоинни жоиз эмаслигига фатво бердилар. Улар билмайди дейиш кўр одам кўзи очиқ одамга қуёш йўқ дейишига ўхшайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat