Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хижоб хақида

14:35 / 29.06.2022 | Nizomiddin | 1305

Ассалому алайкум! Опам яқинда хижобга кирган эди. Ўзи боғчада тарбиячи бўлиб ишлайдилар. Бугун ишхонасига борса ишхонасидагилари рўмол ўраб юрсанг хам майди. Лекин хижоб кийсанг аризангни ёзавер бизгаям шундай мумкинмас, рухсат йўқ деб айтишган дейишибди. Боғчада 1 та қоравул, яна 1 та хисобчи эркак боракан. Асосан болалар ва аёл ишчилар. Шунга боғчани ичида рўмол ўраб кейин ишдан чиққанда хижоб кийсам бўладими дейишди. Жавоб ёзсангиз сизларни каналингизни кузатиб боришади. Ўқиб ишхонаси инсофга кириб қолар. Шахардан бир масжидда бир ёши катта одам хижоб фарзмас сен рўмол ўраб намозингни ўқийвер, хижоб арабларнинг миллий кийими, хижобда фақат кўз очилиб қолган жой ёпиқ бўлади дебди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аёл кишининг бошқа аёллар олдидаги аврати киндигининг остидан тиззасининг остигачадир. Номаҳрам эркаклар олдидаги аврати эса юзи ва икки кафтидан бошқа барча жойидир. Шунга кўра опангизнинг иш жойида эркаклар бўлса уларнинг олдида юзи ва икки кафтидан бошқа ерларини нима билан бўлса ҳам беркитиб юриши фарздир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat