Ассалому алайкум! Билишимча, аслида дуо қалбда қилинади. (Ҳатто қалбда ҳам) дуо қилиш, зикр қилиш, тасбеҳ ўгириш ва саловат айтиш мумкин бўлмаган ҳолатлар ва ўрин(жой)лар борми? Агар бор бўлса, улар қайсилар?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Унақа ўрин йўқ. Валлоҳу аълам!