Ассалому алайкум! Пешона терлаши ҳақида ҳадис ёки ривоятлар борми?
– Ва алайкум ассалом! Жон топшираётганда пешона терлаши ҳақида бор.
عَنْ بُرَيْدَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: الْمُؤْمِنُ يَمُوتُ بِعَرَقِ الْجَبِينِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَالنَّسَائِيُّ وَأَحْمَدُ
Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мўмин пешона тери билан ўлади», дедилар».
Термизий, Насаий ва Аҳмад ривоят қилганлар.
Шарҳ: Яъни, ўлим шиддатидан ва Роббидан ўзига берилган башоратлардан хижолат бўлганидан мўминнинг пешонаси терлаб кетар экан. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!