Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оловга сиғиниш

20:07 / 17.09.2021 | Bek Mirzo | 1162

Ассалому алайкум! Азалдан момоларимиз сурпа очиб ун буғдой пахта ёғ қўйиб қамишдан ингичка чўпчалар кесиб учига пахта ўраб мой суриб уни ёққанлар ва олов сўнгунича Қуръон оятларидан ўқиб унга сиғинишган. Озгина парча: Аввало Аллоҳга сиғиндим кейин Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга сиғиндим кейин палонча авлиёга сиғиндим кейин пистонча додамни руҳларига сигиндим ... деб улардан ёрдам сўрашади. Олов ўчгач кўлидан олиб уёқ буёқларига (Масалан хомиладор бўлса қорнига) пешонасига юрак устига суртиб қўйишади. Бундан уларни қайтаришга қанчалик уринмай мандан исбот талаб қилишади. Нечи йиллик буни қилганлар ахмоқ сан иқлими деб қўйишади. Айтингчи ё ноҳақманми? уларни бундан қайтарувчи бирор далил бўлса менга айтинг у билан ман уларни ширкдан қайтарай?  Кўра била туриб яқинларимни гуноҳ қилишларига чидаб туролмайман


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло “Фотиҳа” сурасининг 4-оятида шундай деб марҳамат қилади:
«Сенгагина ибодат қиламиз ва фақат Сендангина ёрдам сўраймиз».
Бизда «ибодат» деганда фақат намоз ўқиш, рўза тутиш, зикр, Қуръон қироати каби нарсалар тушуниладиган бўлиб қолган. Тўғри, булар улкан ибодатлар, лекин аслида Аллоҳга манзур бўлган ҳар бир иш ибодатдир. Демак, инсон ўз ҳаётида Аллоҳнинг айтганини қилиб юрса, ибодатда юрган бўлади. Аллоҳ ҳалол ризқ топ, деб буюрганми, демак, ҳалол ризқ топиш ҳаракатида юрганлар ибодатда бўладилар. Албатта, ҳалол ризқ топиш ибодат экан, деб бошқа фарз, вожиб ва суннат амаллар тарк қилинмайди. Масалан, намоз ва рўзани тарк қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Хулласи калом, «Иййаака наъбуду» «фақат Сенинг айтганингни қиламиз» маъносини англатади. Бу эса банда тарафидан Аллоҳга берилган улкан ваъдадир. Аллоҳ таоло барчамизни ушбу ваъданинг устидан чиқадиганлардан қилсин.
«Иййаака настаъийн» ҳам худди шундай фақат Аллоҳдангина ёрдам сўраш маъносини англатади. Одатда бирор ишга қаттиқ уриниб, кучи етмай қолган тақдирда ёрдам сўрашга араблар «истиъона» сўзининг турли кўринишларини ишлатадилар. Ушбу ояти каримада «Иййаака настаъийн», дейилиши ҳам, ўзимиз имкони борича ҳаракат қилиб, имконини топа олмай қолганимизда, фақат Сендангина ёрдам сўраймиз, деган маънони билдиради. Ҳаракат қилмай, дангаса бўлиб ётиб олган ҳолда бировдан ёрдам сўралмайди. Мулоҳаза қилсангиз, иккала ишда ҳам – ибодат қилишда ҳам ва ёрдам сўрашда ҳам бирлик эмас, кўплик лафзи ишлатиляпти, бу эса Исломда жамоатчилик, кўпчилик билан бўлиш руҳини акс эттиради. («Тафсири Ҳилол» китобидан). 
Ушбу оятга кўра мусулмон киши фақат Аллоҳгагина сиғиниши ва фақат Аллоҳдангина ёрдам сўраши керак.
Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилган:

عن عبد الله بن عباسٍ رضي الله عنهما قال: كنت خلف النبي صلى الله عليه وسلم يومًا، فقال:  "... إذا سأَلتَ فاسألِ اللَّهَ، وإذا استعَنتَ فاستَعِن باللَّهِ ...". رواه الترمذي.

 «Набий соллалоҳу алайҳи васаллам  орқаларида эдим. Шунда у зот: « … Қачон сўрасанг, бас Аллоҳдан сўра. Қачон ёрдам истасанг, бас Аллоҳдан иста! …», дедилар. Термизий ривоят қилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat