Ассалому алайкум! Устоз онага берилган ва бажарилмаган ваъдани каффороти қандай бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Ваъда бериб қилмаслик мунофиқнинг тўрт аломатидан бири ҳисобланади. Агар қасам ичилган бўлиб бажарилмаган бўлса, қасамнинг каффорати тўланилади. Валлоҳу аълам!