Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ушбу ҳолатда рибо бўладими?

09:26 / 25.08.2020 | Azizbek Jonibekov | 356

Ассалому алайкум! Яқин орада «рассрочка» га яъни бўлиб тўлашга компьютер олмоқчи эдим. Расрочка ҳақидаги савол жавобларни ўқиганимда [*"Агар вақтида тўламаса устама(пеня) тўлаш шарти билан бўлса жоиз эмас."*](ҳттпс://саволлар.ислом.уз/с/52797) деган жавоб берилган экан. Кейин Муробаҳа ва тавлия савдоси ҳақида ўқиганимда қуйидагиларни ўқидим: ***Мижоз молиялаштираётган шахс ёки муассасага пулни қачон беришини ваъда қилаётганда қўшимча равишда “Агар мижоз фалон вақтгача пулни бера олмаса, келишилган нархдан ортиқ фалон сўмни бирор хайрия фондига тўлаб беради”-деб келишишлари мумкин. [(манба)](ҳттпс://саволлар.ислом.уз/с/85795)*** Кейинчалик дўконнинг савдо шартлари билан танишиб чиқаётганимда шу сатрларга кўзим тушиб қолди: ***9.9. В случае покупки Товара в рассрочку и не оплаты или просрочки оплаты за данный Товар в соответствии с графиком платежей, выбранным Покупателем при заказе Товара через личный кабинет и оговоренных в Заявке Покупателя, Продавец на свое усмотрение, но не ограничиваясь: 9.9.1. начисляет и снимает пеню с банковской карты Покупателя путем рекуррентного (автоматического) платежа в размере 3 % от суммы просроченного платежа за каждый день просрочки в период с даты возникновения просроченной задолженности (не включая эту дату) по дату полного погашения просроченной задолженности (включительно), но не более 50% от суммы просроченного платежа, и возместить убытки в части, превышающей эту сумму. При этом, вся сумма неустойки будет направлена в общественную и/или благотворительную организацию по выбору Продавца.*** Савол қуйидагича: Агар «рассрочка» га товар сотаётган савдо дўкони мижоз пулни белгиланган муддатда тўлолмаса «пеня» ундириш шарти билан сотса ва ўша ундирилган ортиқча маблағни сотувчи хоҳишига кўра хайрия жамғармасига ва/ёки жамоат ташкилотига ўтказиб берадиган бўлса бу рибога кирадими? Агар рибо ҳисобланса унинг ўрнига қандай шарт билан келишган маъқул. Сабаби, афсуски бизнинг одамларимизга "вақтида тўламасанг ортиқчаси билан ундириб оламиз" деган шарт қўйилмаса вақтида тўламай юраверишади. Илмсизлигим учун сизлардан узр сўрайман устозлар. Аллоҳ ишларингизга барака берсин ва сизлардан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Унда у шартнома аввалдан пеня эмас вақтидан кечиктирилса маълум бир миқдорни ўша хайрия жамғармасига ўтказасиз – деб тузилиши керак. Кечиктирса суд орқали ундириб бўлса ҳам ўша жамғармага ўтказиш керак. У нарсани сотиб олиш учун банкдан қарз ҳам олинмаслиги керак. Чунки банк фоизга қарз беради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat