Ассалому алайкум! Устозлар, мeн бирор бир инсон билан шeриклигда иш қилсам, у пул бeради мeн ишни юритаман. Шунда ишимиздаги фойдадан уни рози қилиб тахминан фалон сўм бeрсам жоизми ёки бошидан фойдани ярми ёки фойдани 40 фоизи дeб бeлгилаб олиб ўшанча бeришим кeракми?
Ва алайкум ассалом! Фоизини белгилаб олишингиз шарт. Фиқҳ уз сайтидан “Ширкат ва музораба” маълумотларини ўқиб олинг. Валлоҳу аълам!