Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Хазратлари!Кундалик хаётда қарз олди-берди масаласига эътиборсизлик билан қаралаётганини гувохи бўлаяпмиз. Илмсизлигимиз, шаръи қонун-қоидаларни билмаслигимиз ва бу борада, маълум сабабларга кўра, тарбия берилишидан узоқлашганимиз сабабли бу муомалат мураккаб ва ноқулайликлардан иборатдай туюлади. Қуйидаги саволларни туғилишига сабаб амалда ўзим тўқнашиб, жавоб топа олмаганимдандир.Сизга биринчи марта савол бериб, кўпайтириб юборгандан хижолатдаман ва бундан узр сўрайман. Бир мавзуда бўлгани учун шундай қилишга журъат этдим. Жавобларингиз мен учун зарур ва бошқаларга ҳам фойдали бўлади деб умид қиламан. 1. Қарз олди-бердиси бўлаётганида камида 2 гувох (эркак бўлса) ва 1 котиб бўлиши керакми, яъни 3 киши? Ёки 2 гувох ва улардан бири котиблик қилса бўладими? 2. Гувохларнинг 2-си ҳам қарз олаётган тарафдан бўлса бўладими? Масалан фарзандлари. Котибчи? Ёки фарқи йўқми?3. Қуйидаги кўринишда васиқа битилса жоизми?- “Басмала.Мен, Абдуллох Абдурахмондан ___сум пул олдим, шу йилнинг охирида қайтариб бериш шарти билан. Абдурахмон ушбу васиқа ёзилган муддатдан бошлаб 2 ой ўтганидан кейин берган карзини бир қисмини ёки тўлиғича сўраши мумкин (яъни ўзаро келишиб, ҳар-хил холатларни шартлашиб олиш).Фалончилар гувохлигида ёзилди.Фалончи ёзиб олди.2.02.2010й”.4. Қарз қайтарилаётганда гувохлар бўлиши керакми? 5. Қарз тўлиқ қайтариб берилганидан кейин, васиқа икки тамон иштирокида йиртиб ташланадими? 6. Қарз бўлиб-бўлиб бериш шарти билан олинди. Қарзни бир қисми қайтариб берилаётганида илгариги васиқага қайд қилинадими? Эски ёки янги гувохлар чақириладими?7. Қарз, масалан чет элда ишлаётган одамдан олинмоқда, банк орқали дейлик. Гувохлар, васиқа ёзишни қандай амалга ошириш мумкин?9. Қарз миқдори қанча бўлганда (1 минг сум, 10 минг сум ва хакозо) гувохлар, васиқа ёзиш шартлари амалга оширилади? 10. Ака-ука, опалар орасидаги қарз олди-бердисида ҳам умумий қоидаларга амал қилинадими?11. Ота-бола, она-бола орасида қарз олди-бердиси бўлиши мумкинми (оила “бюджети” бир ёки алохида бўлса)?Жавобларингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдириб, хатоларим бўлса узр сўрайман.Аллох Таоло Сиздан рози бўлсин, хивзи химоясига олсин!Ассалому алайку ва рахматуллоху ва баракатух.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
1. Қарз олди-бердиси бўлаётганида камида 2 гувох (эркак бўлса) ва 1 котиб бўлиши керакми, яъни 3 киши? Ёки 2 гувох ва улардан бири котиблик қилса бўладими? - Бўлади.2. Гувохларнинг 2-си ҳам қарз олаётган тарафдан бўлса бўладими? Масалан фарзандлари. Котибчи? Ёки фарқи йўқми?- Фарзандлардан бошқалар бўлсин.3. Қуйидаги кўринишда васиқа битилса жоизми?- “Басмала.Мен, Абдуллох Абдурахмондан ___сум пул олдим, шу йилнинг охирида қайтариб бериш шарти билан. Абдурахмон ушбу васиқа ёзилган муддатдан бошлаб 2 ой ўтганидан кейин берган карзини бир қисмини ёки тўлиғича сўраши мумкин (яъни ўзаро келишиб, ҳар-хил холатларни шартлашиб олиш).Фалончилар гувохлигида ёзилди.Фалончи ёзиб олди.2.02.2010й”.- Жоиз.4. Қарз қайтарилаётганда гувохлар бўлиши керакми? - Керак.5. Қарз тўлиқ қайтариб берилганидан кейин, васиқа икки тамон иштирокида йиртиб ташланадими? -Ҳа.6. Қарз бўлиб-бўлиб бериш шарти билан олинди. Қарзни бир қисми қайтариб берилаётганида илгариги васиқага қайд қилинадими? Эски ёки янги гувохлар чақириладими?- Ҳа.7. Қарз, масалан чет элда ишлаётган одамдан олинмоқда, банк орқали дейлик. Гувохлар, васиқа ёзишни қандай амалга ошириш мумкин?- Банкнинг ўзи гувоҳ.9. Қарз миқдори қанча бўлганда (1 минг сум, 10 минг сум ва хакозо) гувохлар, васиқа ёзиш шартлари амалга оширилади? - Оз бўлса, одатда ёзилмайдиган бўлса, ёзилмайди. Бошқаси ёзилади.10. Ака-ука, опалар орасидаги қарз олди-бердисида ҳам умумий қоидаларга амал қилинадими?-Ҳа.11. Ота-бола, она-бола орасида қарз олди-бердиси бўлиши мумкинми (оила “бюджети” бир ёки алохида бўлса)?- Ҳа.