Ассалому алайкум! “Зикр аҳлидан сўранг ҳайъати” саволим қуйидагича : бир киши аёлига икки марта талоқ берган ва “учинчи мартасини сенга бердим” деди. Мободо аёл кетиб қолса талоқ тушадими?
Ва алайкум ассалом! Одатда бундай масалаларни икки тарафнинг иштирокида ҳал қилинади. Сизнинг ёзганингиздан аниқ бир нарса тушуниб бўлмади. Имкон бўлса ўша эр-хотин бирор аҳли илм олдига бориб, ҳолатни тўлалигича тушунтирсин. Чунки “учинчи мартасини сенга бердим” сўзи, очиқ-ойдин талоққа далолат қилмайди. Валлоҳу аълам.