Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Суннатми ёки иримми

18:41 / 19.09.2020 | Акбар | 1767

Ассалому алайкум! Ирим сиримларга унча ишонмайман, лекин шу саволни жавоби керак бўлиб қолди. Масалан қурилаётган уйнинг шифтига(паталогига) тўсин (терак, тахта)ни тоқ ёки жуфт қўйиш керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Суннатни ўта даражада маҳкам ушлаган, дунёга имом Раббоний номи билан машҳур бўлган Аҳмад Сарҳиндий раҳматуллоҳи алайҳ боғда ўтирганларида бир шогирдларига қараб “Боғимиздаги қоранфул гулларидан териб келинг” дедилар. Шунда шогирд бориб 6 дона гул териб келди. Имомнинг юзлари ўзгариб маҳзун ҳолга келди. Шогирд бундан ҳайрон қолиб, нега маҳзун бўлганларини сўради. Шунда имом Раббоний: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ тоқдир, тоқни хуш кўради” деганлар. Сизнингча бу ҳадисга қачон амал қилинади? 6та ўрнига 7та келтирганингизда ушбу ҳадисга амал қилганнинг савобини олган бўлар эдингиз. Аллоҳ хуш кўрадиган амални қилган бўлардингиз – дедилар.
Мусулмон кишининг нажоти суннатга амал қилишга боғлиқдир. Саҳоба розияллоҳу анҳумлар ва улардан кейинги дунёга машҳур валиюллоҳларнинг Аллоҳ наздида мақбул бўлишларида асосий нарса суннатга амал қилишлари бўлган. Шунинг учун улар дунёда ҳам азиз бўлганлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хабар беришларига кўра охиратда ҳам азиз бўладилар.

عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: يَا أَهْلَ الْقُرْآنِ أَوْتِرُوا فَإِنَّ اللهَ وِتْرٌ يُحِبُّ الْوِتْر. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ 

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй аҳли Қуръон, витр намози ўқинг. Аллоҳ тоқдир, тоқни яхши кўрур», дедилар».
«Сунан» эгалари ривоят қилганлар. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ ِللهِ تِسْعَةً وَتِسْعِيْنَ اسْمًا مَنْ حَفِظَهَا دَخَلَ الْجَنَّةَ، وَإِنَّ اللهَ وِتْرٌ يُحِبُّ الْوِتْرَ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ  

Абу Ҳурайра розиялоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни ёд олса, жаннатга киради. Албатта, Аллоҳ тоқдир ва тоқни яхши кўради», дедилар».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat