Ассалому алайкум! Инсон давлат органларида ишласа, у ерда ўзидан катта лавозимда ишлайдиган инсонга бўйсунади ва буйруқларини бажариши лозим. Агар юқори турувчи инсон буйруқ берса уни бажаргандан сўнг бу иш нўтоғри бўлса, юқори лавозим эгаси айбдор бўлади. Энди шу ҳолат бўлса бунинг шариатдаги ҳукми нима? Яъни буйруқни бажармаслик лозимми? Агар ишидан айрилиш хавфи бўлса ҳам. Ёки ишламаган маъқулми?
– Ва алайкум ассалом! Инсон ўзи билан Аллоҳнинг ўртасини ислоҳ қилса, Аллоҳга бўлган боғлиқлигини мустаҳкам қилса, бандаларини орасидаги муомаласини тўғрилаб қўяди. Бунинг учун Аллоҳга содиқ бўлиш керак. Аллоҳ бандасига бир жойдан ризқини бериб турса осонгина у ризқдан воз кечмаслик керак. У ризқни деб гуноҳга ҳам қўл урмаслик керак. Барчанинг қалби Аллоҳнинг қўлида, ўша қалбларни бурувчи Зодга ялиниш керак. Ҳар куни икки ракъат ҳожат намози ўқиб кўп дуо қилинг. Шошилманг, ҳожат намозини ўқишда ойлар ва йиллар кетса ҳам бардавом бўлинг. Битта мева пишгунича баҳор, ёз ва куз деган уч фасл ўзгармоқда. Валлоҳу аълам!