Ассалому алайкум! Ибн Аббос розияллоху анхумодан ривоят килинган хадисда :Али розияллоху анху Пайгамбаримиз Солл Аллоҳу алайхи вассалламнинг хузурларига келиб Қуръонни ёд ололмаеётканларини айтганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жума кечаси ёки ўртасида, бўлмаса аввалида тўрт ракат намоз ўқишни ва унда биринчи ракатда Фотиха сўнг Ёсин сурасини, иккинчи ракатда Духон сурасини, учинчи ракатда Сажда сурасини ва тўртинчи ракатда Мулк сурасини ўқишни ва дуо қилишни айтган эканлар. Саволим шундан иборатки шу сураларни ёддан билмаса китобга қараб ўқиса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ёдлашга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!