Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

42 аят

00:00 / 01.06.2012 | eski savollar | 2290
Ассаламу Алейкум .Уважаемый Шайх Хазрат я очень глубоко затруднился в одном вопросе и никак не могу решить пожалуйста помогите мне .я читал на сайте қуран.уз перевод Корана точнее сура Ал Калам аят 42 и там написано يَوْمَ يُكْشَفُ عَن سَاقٍ وَيُدْعَوْنَ إِلَى السُّجُودِ فَلَا يَسْتَطِيعُونَ 42 . Болдирлар шимарилган кунида ва улар саждага чақирилганда, қодир бўлмаслар. (Бу, қиёмат кунидир. Оғир ҳолатда қолиб қочишга уринган одам ҳалақит бермасин, деб иштонини шимариб, болдирини очиб олади.теперь читайте вот это Шейх ас-Саади в толковании этого аята пишет: «В День воскресения люди станут свидетелями тревог, потрясений и ужасов, которые они даже вообразить не могли при жизни на земле. Творец явится к Своим рабам для того, чтобы свершить над ними суд и воздать им за их деяния. Тогда обнажится пречистая Голень Аллаха, которая не сравнима ни с чем в этом мире. Все создания Господа узрят Его величие и великолепие, описать которое словами просто невозможно, и тогда им велят пасть ниц пред Ним. Правоверные, которые поклонялись Аллаху и совершали земные поклоны по собственной воле в мирской жизни, падут ниц. А грешники и лицемеры захотят поклониться Господу, но не смогут, ибо их спины станут несгибаемы, подобно бычьим рогам»Это толкование подтверждается достоверным хадисом Абу Саида аль-Худри, в котором сообщается, что посланник Аллаха, сказал: «Наш Господь обнажит Свою Голень, и тогда каждый верующий мужчина и верующая женщина падут ниц перед Ним. А те, которые в мирской жизни совершали земные поклоны ради тщеславия и почета, захотят пасть ниц, но их спины выпрямятся, словно они будут цельным столбом»Этот хадис передал аль-Бухари. См. Ибн Хаджар, «Фатх аль-Бари», т. 8, стр. 531какой из них правельно ?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сизга ҳеч ким ҳадис саҳиҳ эмас дегани йўқ. Ҳадис саҳиҳ. Лекин уни тушуниш ва шарҳ қилиш икки хил. Аҳли сунна ва жамоа мазҳабидаги уламолар бу оят ва ҳадисдаги “болдирни шимарганда” бирикмасини “иш жиддийлашганда” деган маъно билдиради, деб тушунадилар ва тушунтирадилар. Бу ерда мажоз деган қоида бор. Бизнинг тилимизда ҳам бир ишга жиддийлик билан киришганда “енг шимариб, ишга киришилди” дейилади. аслида у ерда енг ҳам йўқ, уни шимариш ҳам йўқ. Сиз тушунаётган йўналишни ихтиёр қилганлар эса, Аллоҳ таолонинг болдири бор, унинг устидан кийим кийиб олган, қиёмат куни ўша кийимни болдиридан шимаради, деб тушунади. Аҳли сунна ва жамоа мусулмонлари буни Аллоҳ таолога жисм нисбати бериш дейдилар ва мутлақо қабул қилмайдилар. Шунинг учун мазкур оятни тафсирларнинг 99% сиз тушунаётгандан бошқача, мен айтаётгандек, тафсир қилинган.Сизнинг тушуниб олишингизга ёрдам бўлиши учун “Ҳадис ва Ҳаёт” номли китобимдан иқтибос келтираман.Ҳадисни тушуниш учун мажоз билан ҳақийқатни ажрата билишнинг зарурлиги. Ҳар бир тилда ўзига яраша киноя, қочирим, ўхшатиш каби услублар ишлатилади. Араб тилида бу нарсалар жуда ривожланган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифлари араб тилининг энг юқори чўққисида бўлганлиги учун мазкур нарсалар ҳам керагича у зотнинг нутқларига кирган. Бу араб тилида мажоз дейилади. Баъзи ҳадисларни тушуниш учун мажоздан ҳақийқатни ажрата билиш лозим бўлади.Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз завжаи мутоҳҳараларига: «Менинг ортимдан энг тез етадиганингиз – қўли узунингиз», деганлар. Яъни бу – қўли узунингиз мендан кейин биринчи вафот этиб, у дунёда менга энг тез қўшиладиганингиз, деганлари. Ушбу ҳадисдаги мажозни ҳатто Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари – оналаримизнинг ўзлари ҳам тўғри тушунишмаган. Улар бу шарафга қай биримиз ноил бўлар эканмиз, деб, қўлларининг узунлигини ўлчаб кўрганлар. Сирни эса воқеълик кашф этган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин биринчи бўлиб Зайнаб бинти Жаҳш онамиз вафот этганлар. У зот розияллоҳу анҳо ҳунарманд аёл бўлиб, қўл меҳнати билан топган маблағларидан тез-тез садақа қилар эдилар. Демак, ҳадисдаги қўлнинг узунлигидан мурод, садақани кўп қилиш экан.Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва Имом Насаийлар Жоҳима розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда ёрдамга муҳтож онасини қўйиб, жиҳодга рухсат сўраб келган йигитга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Сен уни (онани) лозим тут, жаннат унинг қадами остидадир», деганлар.Албатта, жаннат ўша йигитнинг онаси қадами остида эмас. Балки, гап онасининг қадамини ўпиб бўлса ҳам, хизматини қилиб, розилигини олган киши жаннатга сазовор бўлиши ҳақида кетмоқда.Ҳадисларда мажознинг ишлатилишига яна бир мисол. Имом Бухорий ва Имом Муслимлар Абдуллоҳ ибн Абу Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Билингларки, албатта, жаннат қиличлар сояси остидадир», деганлар. Бу тақводор бандалар учун Аллоҳ таоло томонидан у дунёда тайёрлаб қўйилган жаннат қиличнинг соясига жойлашган, дегани эмас, албатта. Балки қилич кўтариб, Аллоҳ йўлида жиҳод қилган одам жаннатга киради, деганидир. Чунки ўша вақтларда қилич жиҳоднинг рамзи бўлган.Асримиз уламоларидан бирлари ҳадисдаги мажозни тушунмаслик оқибатини англатиш учун қуйидаги ҳодисани келтирадилар: «Араб оламида кўзга кўринган замонавий қонуншунос «Саҳиҳи Бухорий» китобини сотиб олибди. Сўнг уни варақлаб, «Нилу Фурот, Сайҳун ва Жайҳун – ҳаммаси жаннат дарёларидандир», деган ҳадисни ўқибди. Ҳайрон бўлибди. Мазкур дарёларнинг оқиб чиқадиган жойи маълум. Ҳаммаси ҳам жаннат эмас, оддий ердан оқиб чиқади. Бухорийнинг китобида ҳам бўлмаган нарсалар ёзилаверар экан, деб, ундан юз ўгирибди.Муҳтарам олимимиз бу ҳодисага тааллуқли қилиб, қуйидагиларни айтадилар: «Агар ўша қонуншунос бир оз тавозуъ қилганида, чуқурроқ фикрлаганида эди, Бухорийнинг шарҳларидан бирортасини ўқиб кўрар ёки бирор ҳақийқий олим кишидан сўрар эди. Ана шунда унга ҳадисдаги ҳақийқат ойдек равшан бўлар эди. Мен ушбу ҳадис маъноси ҳақида Ислом маданияти имомларидан бирининг шарҳини келтириш билангина кифояланмоқчиман. У киши Имом Ибн Ҳазмдирлар. Ибн Ҳазмни танлашимнинг сабаби у киши машҳур зоҳирий фақиҳ, ҳадисларнинг сабаб ва муносабатларига қарамасдан, зоҳирини ҳарфма-ҳарф ушлайдиган олимдир. Шу билан бирга, у киши араб тилида мажоз ва ҳақийқат борлигини билувчи кишидир.Ибн Ҳазм мазкур ҳадис тўғрисида қуйидагиларни ёзади: «Саҳиҳ ҳадисларда келишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нилу Фурот ва Сайҳуну Жайҳун – ҳаммаси жаннат дарёларидандир» ҳамда «Менинг уйим билан минбарим орасида жаннат боғларидан бир боғ (равза) бор», деганлар. Бу икки ҳадис баъзи жоҳиллар гумон қилганидек, равза жаннатдан кесиб олинганини ёки мазкур дарёлар жаннатдан оқиб чиққанини билдирмайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг равзаи шарифлари жаннатда бўлиши ўша ернинг фазлини англатади. Мазкур дарёлар эса баракали бўлганлиги учун жаннат дарёлари деб номланган».

Топ рейтинг www.uz Openstat