Ассалому алайкум! Намозда узунлиги икки ҳарф миқдорида бўлган намозга алоқадор бўлган жумлани айтиш билан намоз бузилади деган маълумот олдим. Агар намоз давомида зам сура қилинаётган суралардаги бир сўзни иккинчиси билан ўрнини алмаштириб айтиб қўйса ва ўша заҳоти бу хатосини тўғрилаб ўқиб кетса намоз бузиладими? Шу ҳолат қунут дуоси ва бошқа қисмларни ўқиганимда ҳам баъзан юз бериб қоляпти, шу ҳолатларда намоз бузиладими?
– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган ҳолатда намоз бузилмайди. Валлоҳу аълам!