Ассалому алайкум! 1. Ман банкга омонат яъни маълум бир миқдорда пул маблағини қўйсам ва бу пул маблағи фоиз орқали маълум бир миқдорда кўпайса, бунга динимиз нима дейди?
2. Қўй олмоқчимиз, бир одам боқиб бераман деди. Қўйларни болаларини олиш ниятимиз бор боқувчи ўзим емишини хал қиламан деган. Бу учун пул олмайман деган, ўртада бошқа шарт бор, у хам ман хам розимиз, вақт ўтиб қўйлар катта бўлганда сотсак пулимиз ўз ўзидан кўпайса бу пул халолми?
3. Доллар олиб қўйиб қўйсак долларни хозир 10.000дан оламиз келажакда масалан 12.000дан сотсак бу даромад халолми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Судхўрлик дейди.
2). Бундай шарт қўйманглар. Аксинча қўйни пулини ярмини қўй боқувчига қарзга беринглар. Шерикликда олган бўласизлар, фойдага ҳам шерик бўласизлар.
3). Ҳа. Валлоҳу аълам!