Ассалому алайкум! Бизлар бир ховлида амаким оилалари ( 3 кизлари ва хотинлари ) билан бирга яшар эдик. Қизлари хаммалари турмуш қуриб, оилали бўлиб кетган. Қазолари етиб, амаким ва хотинлари вафот этдилар. Хозирги кунда фақат ўзимиз яшаб келаяпмиз. Амакимнинг бир қизлари ховлини тенг бўлиб, ярмига эгалик қилиш хаққи борлигини айтмоқда. Шариат хукмида амакимнинг қизларининг ховлига қанчалик хаққи бор? Бу масала тинчлик йўли билан хал бўлиши тарафдори эдим.
– Ва алайкум ассалом! Амакингизни шахсий мулки бор бўлса қизларини ҳаққи бор. Амакингизни уйида сизни ҳаққингиз мутлақо бўлмаслиги мумкин. Валлоҳу аълам!