Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ишчилар билан ўзаро келишув

07:43 / 27.09.2018 | Жахонгир Равшанов | 2177
Ассалому алайкум! Аввало сизга каттакон Раҳмат жавобларингиз учун! Мен қурилишда ишчилар билан келишилган холда иш олиб бораман. Қурилиш фирмалари билан оғзаки шартнома туўаман. Ишчилар билан хам шундай. Ишчиларимдан сўрайман қилаётган ишларига қанча хақ тулашимни ва сўраган пулларини рози қилиб бераман, лекин баъзида улар 1000 сўм сўрашса менга иш берувчи фирмалари 5000 беришади. Шунда қўшимча премия хам бераман, лекин мен улардан анча кўпроқ пул оламан. Лекин фирмалар ўз вақтида пул тўлай олмаса ўзим хақларини бераман ва фирмалардан ўз фойдамни анча кеч оламан. Бу тўғрими? Шунда мен уларнинг хаққини еган бўлмайманми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Иш олиб ижарага одам ишлатиш жоиз. Ишингиз дуруст бўлсада, сиз ҳақ олишда бунчалик қилманг. Асосий иш қилувчиларга инсоф қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat