Ассалому алайкум! Сизга банк сохасига оид саволларим бор. Шунга оид бир умумий фатвони ўқигандим тахминан шундай: Рибога алоқаси бўлмаган касб билан банкда ишласа болади. 1. Банкда бир бўлим бор экан. Бу бўлим бошқа банклар билан турли шартномалар тузади. Бу шартномалар орасида рибога алоқаси борлари учраши мумкин. Лекин доим эмас. Энди шундай булимда ишлаш жоизми? 2. Исломий бўлмаган банкда хисобчи еки аудитор бўлиб ишласак, топган пулимиз харом бўладими? Буни хукми қандай?
– Ва алайкум ассалом! Биз ҳам ўша “Рибога бевосита алоқаси бўлмаган жойида ишласа бўлади” деган фатвони биламиз. Тафсилотларини билмаймиз. Валлоҳу аълам!