Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Автомайнинг ҳароми

13:20 / 22.07.2023 | Sherzodbek | 430

Ассалому алайкум! Саволим шундан иборатки 2 та сайт орқали даромад қиламан. 1-сайтда оддий қулоқчин сотиб олганман қулоқчинни 300 рублга олганман мен у сайтда ҳеч нима қилмайман ўша қулоқчинни ишга тушириб қўйганман холос у менга кунига 20 рубл ишлаб топади. 2-си эса пул қазийди яни сайтдан онлайн апарат сотиб олганман уни ҳар куни бирмарта ишга тушириб тураман уни нархи 10$ эди у менга кунига 1 $ дан олиб келади. Апарат 20 кун ишлайди ҳолос кейин яна ишлатиш учун сотиб олиш керак агар ишга тушурмасам у пул бермайди. Сайтдан нима олган бўлсам ҳаммаси онлайн мен уларни расмини кўрганман ҳолос.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Иккала ишингиз ҳам рибонинг айни ўзидир. “Қулоқчинни ишга тушириб қўйсангиз пул келтиради” деса ишониб кетаверасизми. Аслида сизни пулингизга ҳеч қандай қулоқчин ёки майнинг апарати олинмаган. Ҳозирда аввалдан пул тикишни талаб қилиб, сўнгра ўша пулини кунма-кун ёки ойма-ой бериб бориши ва охирида кўпайтириб қайтаришни ваъда қилаётган ва орага турли хил “вазифалар” бериб борадиган фирибгарлар кўпайиб кетди. Улар бераётган вазифалар кўзбўямачилик учун бўлади холос. Аслида эса уларнинг мақсади ё молиявий пирамида тузиш ё инсонларни пулини олиб алдаб кетиш бўлади. Шундайлардан бўлиб қолманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat