Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иш масаласи бўйича

01:51 / 07.01.2023 | Азиза Нуржанова | 430

Ассалому алайкум! Биз олдин тошкент шахрини Сергели туманида яшардик. Хозирда Мирзо улугбек туманига кучиб утганмиз. Мен 4 йилдан бери Сергелидаги поликлиникада ишлайман документация буйича. 5 ой олдин кучиб утганимизда бошлигимиз ёнига 2 маротаба кириб ишдан бушашга ариза йозмокчилигими, сабаби уйдан ишхонага етиб келгунимча бир соат, кайтгунимча яна бир соат кетаётганлиги, фарзандим хам хали ёш, хужайиним рухсат бермаяптилар деб тушунтирдим. Бошлик шунча йилдан бери ишлаяпсан камчилигинг йук, хозир кимни оламан ишга ким шугулланади хужжатлар билан, урнингга одам топилгунча через день кун ора катнаб ишлагин деди. Мен кун ора ишга катнаб мана 5 ойдан бери ишлаяпман, олдингидек камчиликсиз хамма узимни вазифамни бажаряпман, бошлигимиз кун ора ишлаб хам хаммасига улгураётганим учун урнимга одам изламаяпти, аммо табельда манга хар куни соат куйилади ишлаганимга. Ойликни давлат ишчилари булганимиз учун хукумат тулайди биласизлар, бошликди чунтагидан кетмайди пул ойлигимизга. Лекин узи рози булди ман хам рози булдим шунака холатда ишлашга. Ким нечи кунлардан буён савол кийнаяпти, мани олаётган ойлигим хаммаси халолми шунда? Ман олдингидек хамма айтилган вазифаларни узим килаётган булсам хам хар куни ишга бормаяпманку?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сизнинг шартномангиз соатбай ишлашга тузилган бўлса ўша белгиланган соатларда ишхонада бўлишингиз лозим. Бошлиғингизда ишчиларнинг иш соатларини қайта тақсимлаш, камайтириш ёки кўпайтириш ваколати бўлмаса, ишламаган соатларингиз учун ойлик олишингиз дуруст бўлмайди. Давлатнинг пулини давлатнинг ўзига қайтарасиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat