Ассалому алайкум! Шохимардон зиёратгохидаги Хазрат Али қабрлари ростми? Зиёратгохда бир қори акамиз мақбара тарихини, Хазрат-Али бобомиз тарихларини айтиб беряпди. Қориакамиз айтишларича Хазрат-Али бобомиз қабрлари 7 ўлкада бор экан. Шулардан бири Шохимардон зиёратгохидагиси экан. Мен аниқ малумот топа олмадим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Юзга-юз ёлғон. Бу қайсидир бир бор ёки йўқ қабрни кўрсатиб одамларни ахмоқ қилиб пулини олишдан бошқа нарса эмас. Исмингиз ҳам “ABDUBANNOB” эмас Абдулманнон бўлади. Валлоҳу аълам!