Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оилавий муносабат

00:00 / 23.06.2011 | eski savollar | 2187
Ассаламу алайкум ҳурматли Шайх жаноблари!Камина Сизга қуйидаги савол билан мурожат қилмоқдаман. Оилалиман, 2 нафар фарзандим бор, ризк экан ўзим бошқа шаҳарда ишлайман, оилам эса бошқа шаҳарда, яъни ота-онам билан яшашади (биринчи ўғилман, ва биринчи келин), ҳар ҳафта жума куни уйга бориб душанба яна ишга қайтиб келаман. Ушбу холатдан албатта аёлим норизо, ҳар доим ёнимизда булин дейди, фарзандлар тарбиясига сиз ҳам аҳамият берин дейди, лекин на илож ҳозирча ишим шу шаҳарда. Хуллас камина йуғлигимда оилада қайнона-келин орасида у - бу гаплар ўтиб туради, лекин менга хабар беришмайди. Яқинда арзимаган нарсани деб (мени фарзандларимни дастидан) жанжал чиқиб, келин аразлаб кетиб қолибди, аяжоним телефон қилиб кеткизвордим дейишди. Ҳурматли Шайҳ хазратлари ҳозир бошим жуда қотган, бориб аёлимни олиб келишга уйдегилардан хижолатдаман, аяжоним мандан хотинигни устун қўйдингми дейишади, ундан ташқари яна ўша уйга олиб борсам барибир яна жанжал чиқаверади, олиб келмасам оилам бузилиб кетиш арафасида, аёлим ё бизни ўзиз билан олиб кетас бирга яшаймиз дейишяпти ёки ман сизни уйизда чўри бўлиб сиз бўлмасангиз яшамиман деяпти. Шу кунгача деярли барча китобларингизни ўқиб Сизни ўзимга устоз деб билганман! Шайҳ Хазратлари илтимос Сиздан бирон бир йўл кўрсатинг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аёлингизни иш жойига олиб боринг. Ота-онага узр айтиб яхши муомала қилинг. Кейин, иншааллоҳ, ҳаммаси яхши бўлиб кетади.

Топ рейтинг www.uz Openstat