Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

3 марта никохданг сўнг яна никохланиш

15:47 / 26.05.2021 | Abubakr | 2040

Ассалому алайкум! Шу саволимни қандай қилиб тўғри ва тушунарли манода ёзишни кўп ўйлаб охири тўлиқ сизга айтиб беришга қарор қилдим. Мен бундан 1йил олдин турмушга чиқдим ва турмуш ўртоғим билан кўп келишолмай қолардик. Уларни жахиллари жуда тез эди, мен хам у вақтда уларга кўп маротаба гап қайтарворардим. Оқибатда жавобимни бердила ва 3марта қайтадан никох ўқитдик. Хар сафар жахиллари тез сабабли бошинг очиқ дердила ва орадан 20-30 кун ўтиб никохимизи бошидан ўқитардик. Охири 3- никохимизда имом домла Қуръон китоб билан келдила ва бизга бу 3-имкониятинглар бошқа имкон йўқ, Қуръон китобни олдида айтинг, куёв талоқ сўзини энди умуман айтмайман денг, келин сиз хам эримни жахилларини хадеб чиқармайман денг дедилар ва биз қабул қилиб 3-марта никохландик. Лекин минг афсуски орадан 6 ой ўтгач эримни жуда қаттиқ ғазабга келтирадиган айб иш қилдим. Бу сафар эрим хар доимгидай ғазабларида “бошинг очиқ, қўйвордим сани” дедила. Биз 2 кун гаплашмай 3-кун ярашиб олдик. Мана хозир никохимиз йўқ, кўпчиликдан қандай қилиб 4-марта никох ўқитсак бўларкин деб сўрасак хамма хар хил жавоб берди. Сиздан илтимос шу саволимга жавоб беринг, биз учун жуда хам мухим. Бизни хозрги вақтда фарзандимиз йўқ, 4-марта никох ўқитишни йўллари борми? Қандай қилиб никохимизни ўқита оламиз? Буни шартлари бўладими ва хозирги бизни муносабатимиз гунохга кирадими? Шу мавзуда бир аёлдан маслахат сўраганимда улар менга “эрингизга айтинг бир эркакни топиб уларга сизи никохлатсинла ва никохдан кейин у киши сизни жавобизни берадила. Кейин эриз яна сизни қайтадан 4-марта никохларига олсала бўлади” дегандила. Шунақа қилсак бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Энди сизлар бирга яшаманглар. Бошқа турмуш ҳаракатини қилинглар. Фарзанд бўлмагани ҳам яхши бўлибди, сизларни бирга яшашларингизга умуман йўл йўқ. Ўша "бир аёл" ҳам нотўғри айтибди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat