Ассалому алайкум! Қурилиш моллари ишлаб чиқарамиз, дўкончиларга махсулотимизни сотиб беришга тарқатамиз. Хомашёнинг ошиши сабабли махсулотимиз тан нархи хам ошди. Махсулот нархини хам оширишимиз керак. Дўкончиларга берилган махсулотларни нархини хам ўзгартиришимиз канчалик тўғри? Бу холатда дўкончилар бизга махсулот пулини тўлаб бермаган ва ўзлари хам хали сотиб улгурмаган, яъни дўконида турибди.
– Ва алайкум ассалом! Сиз маҳсулотингизни дўкончиларга хиёри шарт билан (савдони бузиш ҳуқуқи билан) сотган бўлишингиз ёки уларни сотув вакили қилган бўлишингиз мумкин.
Уларга хиёри шарт билан сотган бўлсангиз нархни ошириб битимни ўзгартира олмайсиз.
Маҳсулотингизни сотиб бериш учун дўкончиларни вакил қилган бўлсангизгина унинг нархини оширишингиз мумкин. Чунки бундай ҳолатда уларнинг қўлида турган мол сизнинг мулкингиз бўлиб, улар уни сотиб берганлари учун сиздан ҳақ оладилар холос. Маҳсулотларингизга уларнинг айбисиз талафот етса жавобгар бўлмайдилар. Валлоҳу аълам!