Ассалому алайкум! Бир дугонам мендан 100$ қарз олганди кунини ҳам белгилаган эдик. Қарз сўраганини бир дугонамизга айтмаслигимни илтимос қилганди. Мана орадан анча вақт ўтса ҳам ҳар хил сабабларни келтириб бермаяпти. Пулни турмуш ўртоғимдан олганим учун ҳижолат бўляпман. Мендан қарз олган қизни у айтишимни хоҳламаган дугонам яхши танийди. Улар яқин дугона. Ўша пайтда айтмайман деганимга қарамасдан қарзни ундириш учун ўша дугонамизга айтсам аҳдимни бузганга кириб гуноҳкор бўламанми? 2. Бир гурпамиз бор унда ўша дугонамиз ҳам ва бошқа курсдош қизлар ҳам бор шу гурпада қарзини сўрасам жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Аввал ўзига шу ишни қилишингизни айтинг, унда ҳам бермаса, жоиз. Валлоҳу аълам!