Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис шарҳи

12:29 / 18.09.2020 | Ziyodullo | 969

Ассалому алайкум! Саҳиҳи Муслим 287-рақамли ҳадисда "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (ўлжани) тақсим қилдилар. Мен эй Аллоҳнинг расули фалончига ҳам беринг, у ҳам мўмин дедим. Шунда набий соллаллоҳу алайҳи васаллам "Мусулмон (дегин) дедилар. ... Саволим шуки нега пайғамбар алайҳиссалом "Мўмин" сўзини 3марта "Мусулмон" деб тўғрилаганлар?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Саҳобий у кишини Аллоҳнинг наздида мўмин деб ўйладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса “Сен билганинг у Аллоҳни наздида ҳақиқий мўминлиги эмас, балки мусулмон бўлгани, яъни шариат аҳкомларига амал қилиб тургани холос. Ҳақиқий мўмин ёки мўмин эмаслигини сен билмайсан, Аллоҳ билади” дедилар. Яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг “зоҳирида мусулмон каби амал қилиб турганини кўриб турибсанми уни мусулмон деб билавер” демоқчи бўлдилар. Аллоҳнинг наздида ҳақиқий нажот топувчи мўмин эканлигини сен билмайсан. Шунинг учун унга ҳукм қилмагин дедилар. Бундан у киши мўмин эмасди деган нарсани тушунмаслик керак, балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зоҳирда мусулмон кўрган нарсанга қараб ҳукм қил, Аллоҳни наздидагисига ҳукм қилма деган нарсани таълимини берганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat