Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сийдик йўллари шамоллаши

21:41 / 19.09.2020 | Dilshodbek | 7595

Ассалому алайкум! Мен олд жинсий аъзомни шамоллатиб қўйдим. Истинжо қилганимдан кейин жуда ачишиб оғрийди ва яна хожатга чиққим келади чиқсам ўзи чиқадиган хожат жуда кам бўлади сийдик йўлларини шамоллатганман. Даволанган эдим кейин яна бир икки бор иссиқ сувгамас совуқ сувга истинжо қилгандим шундан бери шундай сийдик ҳам томиб туради. Пахта қуйиб олман доимо нам бўлиб қолади. Истинжо қилиб таҳорат олиб намозларни бошласам жинсий аъзом оғрийди ачишади. Кечқурун ухлашдан олдин пахта қуйиб олиб ухлайман. Эрталаб бомдодга турсам пахта озроқ нам бўлган бўлади ранги баъзи вақтлар сариқ лекин пахтани олд тарафига ўтмаган бўлади. Бу доимо бўлади сийдик яхши ушлай олмайдиган бўлиб қолдим. Бир икки бор мазий бўлса керак деб ғусл қилдим аммо қарасам ҳар доимо шундай бўлмоқда. Сийдик ёки мазий эканлигини билмаяпаман. Ҳиди ҳам йўқ пахтани сиқиб кўрсам ҳеч нарса чиқмайди фақат орқа тарафи озроқ нам бўлади фақат ухлаганимда эмас қачон пахта қуйсам кейин олиб қарасам нам бўлмоқда. Таҳоратдан олдин пахта қуйиб олиб бир 20 минутдан кейин пахта олиб янги пахта қуйсам ҳам кейинроқ пахтани олиб қарасам нам бўлмоқда орқа тарафи.Пахтани олиб жинсий аъзомни қарасам ҳеч қандай оқ суюқлик йўқ бўлади ички кийимда ҳам оқ суюқлик йўқ бўлади. Бундай ҳолатда нима қиланади ҳар бомдоддан олдин ғусл қилавераманми? Кўп ғусл қилгани соғлиғим ҳам келишмайди? Жуда қийин бўлмоқда васваса ҳам бўлмоқдаман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз жинсий аъзони мутлақо ювманг. Қоғоз билан тозалаб чекланинг. Саҳобалар йиллаб кесак билан тозаланиб намоз ўқийверганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat