Ассалому алайкум! Устаман, шогитларга ўргатаман қўлдан келганча. Шогиртларга дуо бериш муддати тўғрисида динимизда бирор кўрсатма мавжудми?
– Ва алайкум ассалом! Шогирдлар сизнинг садақаи жориянгиз. Келгусида улар сиз ўргатган нарсани сабаб қилиб топган ҳар бир тийнида, ўшаларни эҳсон қилиб олган савобида, ҳатто бола-чақасига едираётган луқмасидан ҳам оладиган савобидан тенма-тенг баҳраманд бўласиз. Бу улкан бахт, миннат қилиб қўйманг. Шогирдларни ҳолига қаранг, бу хунар туфайли кимларнидир алдайдиган, ҳақига хиёнат қиладиган бўлса бошқа хунар топ деб айтинг. Ҳақиқий қўлидан келадиган ҳолатга етганида жавобини беринг, экплуатация қилишга уринманг. Валлоҳу аълам!