Ислом. Уз сайтида “Сатри аврат ҳақида” маколасида куйидаги сузлар ёзилган: “Маҳрамининг ва бошқаларнинг чўрисининг орқаси, қорни ва сонидан бошқа жойларига қарайди. ” “Ўз маҳрамининг (маҳрам бу бир бирларининг ўртасида насаб, эмишганлик ёки қариндошлик сабабли абадий никоҳи ҳаром бўлганлардир) сони, қорни ва орқасидан бошқа жойларига қараш мумкинлиги тўғрисидаги масъала эса Аллоҳ таолонинг зийнатларини фақат қариндошларига кўрсатсинлар, деган маънодаги ояти каримасидан ишоратан олингандир. ”
Бу ерда менга маҳрам бўлган аёлнинг СОНИ, ОРКАСИ ва КОРНИДАН бошқа жойларига караш жоиз дейилмокда. Махрамларнинг олдида ҳижобсиз юрса бўлишини биламан, лекин уша "ҳижобсиз" холат СОНИ, ОРКАСИ ва КОРНИ ёпик бўлиб, бошқа жойлари, яъни: елкаси, кукраги, бўлдири очик бўлишига рухсат деганими?
Бўлмаса, нима дегани? !