Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўзғордан барака қочган

19:21 / 19.09.2020 | Mavjud | 1749

Ассалому алайкум! Худога шукрки, ишим уйим ота онам бор. Аммо рўзғоримиздан Худойимнинг баракаси қочган. Ота бола салкам 5 млн маош оламиз. Лекин худди 5 сўмдек бир зумда харж бўлиб кетади. Харом ва бадишлар қилмаймиз. Онамнинг намозда нола қилишлари хар сафар ичимни тўкиб юборади. Раббимга қайтишимиз учун қайси амални илайлик? Қайси амалларни тарк этайлик? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло "Нуҳ" сурасида марҳамат қилади:  

فَقُلْتُ اسْتَغْفِرُوا رَبَّكُمْ إِنَّهُ كَانَ غَفَّارًا۝ 

10. «Роббингиздан мағфират сўранг, албатта, У кўплаб мағфират қилувчидир», – дедим».
Нуҳ алайҳиссаломнинг тазарру ила зорланиб, ўз Роббига қилаётган нидоларидан кўриниб турибдики, у зот алайҳиссалом ўз қавм¬ларини турли усуллар билан динга чақирганлар. Келинг, у зотнинг ушбу машҳур нидоларини батафсил ўрганиб чиқайлик.
«Роббингиздан мағфират сўранг, албатта, У кўплаб мағфират қилувчидир», – дедим».
«Истиғфор»нинг луғавий маъноси «мағфиратни (гуноҳнинг кечирилишини) сўраш»дир. Амалда банда тилида «астағфируллоҳ» ва шу маънодаги калималарни айтиб, дил билан тасдиқлашидир. Умумий маънода эса истиғфор диндорликни ифода этади. Агар бу оятга амал қилсангиз...

يُرْسِلِ السَّمَاء عَلَيْكُم مِّدْرَارًا ۝ وَيُمْدِدْكُمْ بِأَمْوَالٍ وَبَنِينَ وَيَجْعَل لَّكُمْ جَنَّاتٍ وَيَجْعَل لَّكُمْ أَنْهَارًا۝ 

11. «Шунда устингизга ёмғирни мўл кўл қилиб юборадир.
12. Ва сизга молу мулк ва бола-чақа ила мадад берадир ва сизларга боғу роғлар қилиб берур ҳамда анҳорлар қилиб берадир. 
Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat