Ассалому алайкум! Хўжайним билан тортишиб қолдим арзимаган нарсадан махси олиб беринг дедим номозимга совуғлик қилаяпти дедим пулим йўқ деб онани хар фахиш сўзлар билан хакоратлай кетти хатто қўл кўтариб ўзим хам кутмагандим онамни хақоратламанг. 1 кун ароқ ичманг махси олиб беринг дедим дўппослади жавобинг ўз қўулингда хохлаганингни қил ўзинг хал қил деди жавобинг ўз қўлингда вапше яшагим келмаяпти деди 3 марта айти талоқ тушган бўладими? Шайтон йўлидан қайтараолмаяпман қўрқиб номоз ўқиман кўчага чиқмиман ғийбатга қўшилмиман ёмон сўзлар гапирмиман онамни сўкканига гап қайтарганим сабаб бўлаяпти хар доим урса хам хайдаса хам 1 маротаба арзазлаб кетмадим 3 фарзандим бор ўзларига қаттиқ ишонган итоткор қулдай бўлишимни хохлайди йўл кўрсатинг илтимос яна индамай яшайверайинми халолми давом этишим ёки кетайми?
– Ва алайкум ассалом! “жавобинг ўз қўлингда хохлаганингни қил ўзинг хал қил деди жавобинг ўз қўлингда вапше яшагим келмаяпти деди 3 марта айти” деб ёзибсиз. Айнан шундай деган бўлса у талоқ ихтиёрини сизга топширган бўлади. Агар ўша гап айтилган вақтда талоқ ниятида “Ўзимни ихтиёр қилдим” ёки “Талоқ қилдим” каби гап айтган бўлсангиз талоқ тушган. Айтмаган бўлсангиз тушмаган. Эрингизнинг гапларини бизга қанчалик тўғри етказганингиз масъулияти ўз зиммангизда. Валлоҳу аълам!